Автомагистралларнинг бир қанча қисмларида содир бўлган сув тошқинлари муаммосини шу йили ҳал этишни режалаштиришмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳри марказининг баъзи кўчалари ва ҳалқа автойўлининг реконструкциялари олиб борилмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

"Кўпгина сайёҳлар Италиянинг сув устига қурилган Венеция шаҳрини зиёрат қилишади. Аммо яқин орада Италия мўжизасининг машҳурлиги Тошкентга ўтиб кетиши мумкин", дейилади хабарда.

"Охирги тўрт йил ичида Тошкентда йўл хизмати билан шуғулланувчи коммунал хизмат ҳодимлари ва ташкилотлар ёғингарчилик ойларига тайёр эмасликлари кўринмоқда. Натижада, Тошкентнинг кўпгина туманлари Венецияга айланиб қолмоқда. Вазиятга жиддий қарайдиган бўлсак, бу йилги баҳор кунларида ҳам Тошкент коммунал хизмати, нафақат фавқулодда вазиятларни олдини ола олмасликларини, балки олдин содир қилинган хатолардан ўрнак олмаганликларини исботлашди", дея давом эттирилган хабар. 

Sputnik мухбири пойтахт маъмуриятидан олган хабарига кўра, 2017 йилга қадар ёғингарчиликлар туфайли содир бўладиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ишларни ташкил этишнинг мажмуавий чора-тадбирлари тасдиқланган.

Шунингдек, хабарга кўра, "Ўзавтойул" ташкилоти "Қўйлиқ" ва "Абу-Сахий" бозорлари атрофларидаги муаммоли йўлларни ҳам реконструкция қилишни режалаштирмоқда.