Тошкентда диний бағрикенгликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жамият 19 Март 2016 431

Пойтахтимизда “Миллатлараро тотувлик – барқарорлик омили” мавзуида ўтказилган тадбирда шулар ҳақида сўз борди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Республика Байналмилал маданият маркази директори Н.Муҳаммадиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари Викентий ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳити қарор топгани ва бу тараққиётимизда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, жамият ҳаётини равнақ топтириш йўлида самарали меҳнат қилаётир. Қарийб 140 миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда Ўзбекистондаги миллатлараро аҳиллик, дўстлик ва бағрикенглик муҳити инсонга энг олий қадрият деб қараш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Турли тилларда куйланган қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Тадбир доирасида миллий-маданий марказлар томонидан миллатлараро тотувлик муҳитини акс эттирган босма нашрлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56075 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5512 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 112876 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10995 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21190 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1064 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 409 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 548 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 1797 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 743 Жамият
Кўпроқ янгиликлар