Туркия ҳукумати Истанбулда амалга оширилган терактга алоқадорликда гумон қилинган шахслардан бирини қўлга олди. Бу ҳақда NTV телеканалига асосланиб, Sputnik хабар тарқатган.

Портлаш шаҳарнинг сайёҳлар гавжум бўлган Истиқлол кўчасида террорчи ҳудкуш томонидан содир этилди. Теракт натижасида 4 киши ҳалок бўлган ва 36 киши жароҳатланган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.