Хитойда жаҳондаги энг қадимги тўғонлар топилди

Жаҳон 19 Март 2016 454

Археологлар Хитойда фанга маълум бўлган энг қадим тўғонларни аниқлашди. Улар Қадимги Мисрдаги дамбадан 0,7-1,1 минг йил олдин — бундан 4,7-5,1 минг йил олдин қурилган. Чжэцзянь археологик институти олимларининг ушбу тадқиқотини China Daily маълум қилган.

Ушбу тўғонлар ҳақида илк бор 1990 йилда маълум бўлган эди. Уларни тадқиқ қилиш ишлари 2015 йилнинг июнидан бошланиб, 2016 йилнинг январь ойига қадар давом этди. Бу даврга қадар археологлар 100 кв. км майдонда 11 дамбани қазиб ўрганишди.

Сақланиб қолган тўғонларнинг узунлиги 6,5 км. га чўзилган. Тўғонлар Янцзи дарёси қирғоқларидан топилган. Аммо олимлар уларни Қадимги Хитой аҳолиси нима мақсадда бунёд этганини аниқ айтиб бера олишмади. Уларнинг тахминича, қадимги одамлар уларни сув тошқинидан ҳимояланиш учун қуришган бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар