19 март куни Японияда мамлакат рамзи бўлган сакуранинг гуллаш мавсуми бошланди. Япония миллий метеорология хизматининг хабар беришича, биринчи гуллаш Фукуока шаҳридаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.

Гуллаш ўтган йилга қараганда икки кун аввал бошланди. Метеорологлар буни иссиқ об-ҳаво билан боғлашмоқда, чунки сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво даражаси Цельсий бўйича 20 даражага етган.

Маълумот ўрнида: сакура мамлакат рамзи бўлиб, японлар уни ўзларининг норасмий герблари ҳисоблашади. Узоқ Шарқ олчасининг тўлиқ гуллаши апрель ойининг ўрталарига тўғри келади.