“Барселона” “Вильярреал”га қарши учрашувда ютуқни қўлдан чиқарди

Спорт 20 Март 2016 524

“Барселона” Испания Примерасининг 30-турида меҳмонда “Вильярреал” билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида каталонияликлар Иван Ракитичнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб қолдилар. 1-бўлимнинг охирида Неймар 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди.
Бироқ “Барса” 0:2 ҳисоби билан олдинда бораётганига қарамасдан ўз устунлигини қўлдан чиқарди: 54-дақиқада Седрик Бакамбу биринчи жавоб тўпини киритди, 6 дақиқа ўтиб эса Жереми Матьё ўз дарвозасига автогол киритиб қўйди.

Шу ўйингача Примеранинг охирги 12 та ўйинида кетма-кет ғалаба қилиб келаётган “Барса” 76 очко тўплаган ҳолда, ҳали ҳам 1-ўринни эгалламоқда ҳамда 2-ўринда бораётган “Атлетико” (67 очко) билан фарқни ошириш имкониятини бой берди. “Вильрреал” эса 54 очко тўплаган ҳолда, 4-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси, 30-тур
Вильярреал – Барселона – 2:2
Голлар: Ракитич, 20 (0:1); Неймар, 41 (0:2, пен); Бакамбу, 57 (1:2); Матьё, 63 (2:2, автогол).

Кўпроқ янгиликлар