“Барселона” футбол жамоаси ҳомий рекламаси бўлмаган янги ўйин кийими ишлаб чиқаришни бошлади.
Catalunya Radio’нинг маълум қилишича, каталон клуби ҳанузгача кейинги мавсум учун бирорта компания билан бош ҳомийлик бўйича келиша олмади.
Клубнинг тижорат бўйича вице-президенти Мануэль Арройонинг айтишича, клуб ҳомийсиз албатта қолиб кетмайди, тегишли музокаралар давом эмоқда.

Айни вақтда клубнинг титул ҳомийси Qatar Airways авиакомпанияси ҳисобланади, у билан ҳомийлик шартномаси муддати ёзда тугайди.