Италия чемпионатининг 30-тури доирасида Римнинг “Рома” клуби ўз майдонида Миланнинг “Интер” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди.

Римликлар сафида голни 84-дақиқада Ража Найнгголан, меҳмонлар сафида эса 53-дақиқада Иван Перишич киритди.

“Рома” шу камтарона натижаси туфайли чемпионатдаги мағлубиятсиз давом этаётган сериясини 9 ўйинга етказди ва мусобақа жадвалидаги 3-ўринни сақлаб қолди. Римликлар ҳисобида 30 та ўйиндан кейин 60 очко бор. “Интер” эса 55 очко тўплаб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

Кейинги турда “Рома” 3 апрелда меҳмонда “Лацио” билан, “Интер” эса ўз майдонида “Торино” билан учрашади.