Англия Премьер-лигасининг 31-турида “Саутгемптон” ўз майдонида “Ливерпул”га 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Учрашувдаги ҳисоб 17-дақиқада Филиппе Коутиньо (0:1) томонидан очилди. Беш дақиқа ўтиб Дэниел Старриж устунликни 2 та гол фарқига оширди (0:2). 

“Авлиёлар” танаффусдан кейиноқ гол уриш имкониятига эга бўлдилар, бироқ Садио Мане пенальтини амалга ошира олмади. Бироқ Маненинг ўзи ҳисобдаги фарқни 64-дақиқадаги голи эвазига қисқартира олди (1:2). Сўнгра Грациано Пелле ҳисобни тенглаштирди (2:2), Мане эса яна битта гол киритиб, Рональд Куман шогирдларига ғалаба келтирди (3:2).

“Саутгемптон” ғалаба эвазига 47 очко тўплаб, мусобақа жадвалида “Ливерпул”дан (44 очко) ўтиб кетишга муваффақ бўлди, бироқ Юрген Клопп шогирдлари иккита ўйин кам ўтказишган.

Англия Премьер-лигаси. 31-тур
Саутгемптон – Ливерпуль – 3:2
Голлар: Коутиньо, 17 (0:1); Старриж, 22 (0:2); Мане, 64 (1:2); Пелле, 83 (2:2); Мане, 86 (3:2).