Америка компанияси 1959 йилдан бери илк бор Куба билан шартнома имзолади

Жаҳон 20 Март 2016 426

Американинг меҳмонхоналар тармоғи бўлмиш Starwood Hotels & Resorts Worldwide компанияси Куба билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Reuters. Шундай қилиб, бу Вашингтон ва Гавана ўртасидаги муносабатлар яхшилангач, Куба бозорига қайтган биринчи энг йирик АҚШ компанияси бўлди.

Агентлик маълумотига кўра, компания кўпмиллионлик инвестиция ҳақида маълум қилган. Бу гап АҚШ президенти Барак Обаманинг Кубага ташрифидан сўнг айтилган.
Маълум бўлишича, компания Гаванада иккита меҳмонхонани юритади. Бундан ташқари, Starwood мамлакатда учинчи объектни очиш ва уни назорат қилиш масаласида ҳам келишувга эришган.

Кўпроқ янгиликлар