АПЛ, 31-тур: “Челси” “Вест Хэм” билан дуранг ўйнади ва қолган натижалар

Спорт 20 Март 2016 568

Англия чемпионатининг 31-турида “Челси” ўз майдонида “Вест Хэм” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар ўйинчилари Мануэль Лансини ва Энди Кэрроллнинг тўпларига Гус Хиддинк шогирдлари Сеск Фабрегаснинг дубли билан жавоб бердилар. Ушбу ўйиндан кейин “Вест Хэм” 5-ўринда қолди, “Челси” 10-ўринни эгалламоқда.

“Сток Сити” меҳмонда “Уотфорд”ни 1:2 ҳисобида ютди ва 7-ўринга кўтарилиб олди.
“Норвич” эса “Вест Бромвич” билан меҳмонда 0:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Англия Премьер-лигаси. 31- тур
Челси – Вест Хэм Юнайтед – 2:2
Голлар: Лансини, 17 (0:1); Фабрегас, 45+3 (1:1); Кэрролл, 61 (1:2); Фабрегас, 89 (2:2, пен).

Уотфорд – Сток Сити – 1:2
Голлар: Уолтерс, 18 (0:1); Хоселу, 51 (0:2); Дини, 86 (1:2).

Вест Бромвич Альбион – Норвич Сити – 0:1
Голлар: Брэйди, 50 (0:1).

Суонси Сити – Астон Вилла – 1:0
Гол: Фернандес, 53 (1:0).

Кўпроқ янгиликлар