20 мартда Англия Премьер-лигасининг 31-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида Манчестер дербисида “Манчестер Юнайтед”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувдаги ягона тўпни 16-дақиқада 18 ёшли Маркус Рашфорд киритди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийси 26-дақиқада Раҳим Стерлингни жароҳат олгани туфайли алмаштиришга мажбур бўлди. Шунингдек, жамоа дарвозабони Жо Харт ҳам 50-дақиқада майдонни замбилда тарк этди. Унинг ўрнига Вилли Кабальеро туширилди.

“Сити” 51 очко билан 4-ўринда кетмоқда, “МЮ” эса 50 очко билан 6-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси, 31-тур
“Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” – 0:1
Гол: Рашфорд, 16.

Шунингдек, “Тоттенхэм” “Борнмут”ни ўз майдонида 3:0 ҳисобида ютди. Иккита голни Гарри Кейн 1- ва 16-дақиқаларда, 3-голни Кристиан Эриксен 52-дақиқада киритди.

“Тоттенхэм” 61 балл тўплаган ҳолда 1-ўринда бораётган “Лестер” (66 очко) билан фарқни 5 очкогача қисқартиришга муваффақ бўлди.

Тоттенхэм Хотспур – Борнмут – 3:0
Голлар: Кейн, 1 (1:0); Кейн, 16 (2:0); Эриксен, 52 (3:0).