АҚШда ҳавода тарқалган кимёвий модда туфайли 22 киши шифохонага ётқизилди

Жаҳон 20 Март 2016 400

АҚШнинг Луизиана штатидаги Лаейетт шаҳрида жойлашган дам олиш марказида ҳавода сезилган кимёвий модда сабаб 22 нафар киши шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Denver7.

Телеканал берган маълумотга кўра, воқеа бассейн жойлашган ҳудудда юз берган. Бошида, буни хлор бўлса керак, деб ўйлашган. Аммо буни шаҳар ўт ўчириш хизмати бошлиғи Дэвид Фридел буни тасдиқламаган.
Маълум бўлишича, жабрланганларда дармонсизлик ҳолати, жумладан, йўтал, кўнгил айниши ва қайд қилиш кузатилган. Улар яқинда жойлашган бешта шифохонага жойлаштирилган.
Дам олиш марказидаги барча эвакуация қилинган. Марказ номаълум муддатга ёпилган.

Кўпроқ янгиликлар