АҚШнинг Индиана штатида мактаб автобуси ва енгил автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 28 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда NBC News телеканали.

Полиция маълумотларига кўра, автобус уни ён томондан автомобиль туртгандан кейин тўнтарилиб кетган. Kia автомобилини бошқараётган аёл ҳайдовчидаги ичида ичимлик бўлган стакан қопқоғи тушиб кетгани оқибатида ундаги суюқлик тўкила бошлаган. Ҳайдовчи стаканни ушлаб қолмоқчи бўлганда машина бошқарувини қўлдан чиқарган.

Автобусда 21 талабадан иборат мактаб баскетбол жамоаси ва 6 нафар катта ёшли одам бўлган. Улар мусобақага кетаётган бўлганлар. Уларнинг барчаси ҳамда машиналар ҳайдовчилари ҳам яқин атрофдаги 3 та шифохонага юборилганлар.

Жамоа мураббийи шифохонага вертолётда етказилган.
Нохуш воқеа сабабли баскетбол жамоасининг ўйинини бошқа кунга ўтказишга қарор қилинди.