БААнинг Ажман шаҳрида аёл ҳайдовчи тормоз босиш ўрнига тезлатгич педалини босиб юборди ва бунинг оқибатида ресторанга бузиб кирган.
Ажман полициясининг йўл ҳаракати ва патрул хизмати бўлими бошлиғи Али Ҳумейд Ал Мусаибининг сўзларига кўра, ресторан ичидаги икки аёл, бир киши ва бир бола жароҳатланган. Ҳайдовчи аёл ҳам енгил жароҳатлар олган. Уларнинг барчаси шифохонага етказилган.
Ҳайдовчи шифохонада ёрдам кўрсатилганидан сўнг, Ал Ҳамидиядаги полиция маҳкамасига олиб келинган.
Воқеа тафсилотларига кўра, ҳайдовчи машинани ресторан олдидаги машиналар турар жойига қўяётган пайтда тормоз босиш ўрнига тезлатгич педалини босиш оқибатида ресторанни бузиб кирган.