FlyDubai авиакомпанияси Ростов-Донда фалокатга учраган Boeing 737-800 самолёти қурбонлари оилаларига қўшимча 20 минг доллардан товон пули тўлайди. Бу ҳақда компания ўз сайтида маълум қилди.

“Flydubai ҳалок бўлган ҳар бир йўловчи оиласига, бизнинг ташиш шартларимизга мувофиқ, шошилинч молиявий эҳтиёжларни ҳал қилиш мақсадида 20 минг доллардан товон пули тўлаш дастурини ташкиллаштиради”, дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ Россия транспорт вазирлигида маълум қилинганидек, фалокатда ҳалок бўлган россияликлар яшаган 4 та вилоят раҳбари ҳалок бўлганлар оилаларига 1 млн рублдан товон пули тўлашга тайёрликларини билдиргандилар.