FlyDubai авиакомпанияси бош директори Гейт аль-Гейтнинг маълум қилишича, ҳалокатга учраган Boeing 737-800 самолётининг икки учувчиси ҳам илгари Ростов-Донда қўнган, деб ёзади Gulf News.

У бу ҳақда авиаҳалокат сабабларини муҳокама этиш учун чақирилган матбуот анжуманида айтиб ўтган. «Учувчилар қўнишни биздаги маълумотлар ва аэропортдаги ҳамкорларга таяниб амалга оширишади», — деди аль-Гейт.