Лос-Анжелесдаги Голливуд тепалигида жойлашган белги остидан инсон бош чаноғини топишди, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция маълумотига асосланиб, Associated Press нашри.

Маълум қилишларича, бош чаноғини икки сайёҳ топган. Унинг ёши бир неча йилларга бориб тақалишини тахмин қилишмоқда. Топилманинг бошқа қисмларини қидириш ишлари бошлаб юборилган.

Маълумот учун: Голливуд тепалигида жойлашган “Hollywood” белгиси реклама сифатида 1923 йилда ўрнатилган эди.