Индонезиянинг марказида ҳарбий вертолёт қулади, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Вертолёт бортида 13 нафар ҳарбий бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

ОАВ хабар беришича, вертолёт ҳукумат билан радикал жангарилар ўртасида партизан уруши бораётган Сулавеси ороли устида фалокатга учраган.