Испания Примераси, 30-тур: “Атлетико” 10 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб, “Спортинг”га ютқазди ва турнинг қолган натижалари

Спорт 20 Март 2016 359

Испания Примерасининг 30-турида Мадриднинг “Атлетико” клуби Хихонда маҳаллий “Спортинг”дан кутилмаганда мағлубиятга учради. Учрашувнинг 29-дақиқасида “матрасчилар” Антуан Гризманнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар, бироқ ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда, 10 дақиқа ичида 2 та тўп ўтказиб мағлубиятга учрадилар: 79-дақиқада Арнальдо Антонио Санабрия ҳисобни тенглаштирди, 89-дақиқада эса Карлос Кастро ғалаба тўпини киритди.

8 турдан бери ғалаба нималигини билмаётган ва охирги 4 ўйинни ютқазган “Спортинг” ниҳоят ғалабага эришиб, 27 очко тўплаб жадвалнинг охирги қаторини тарк этди ва 19-ўринга кўтарилиб олди. “Атлетико” эса 67 очко билан 2-ўринни эгалламоқда. Энди чемпионат етакчиси “Барселона” (75 очко) “Атлетико”дан янада ўзиб кетиши, 3-ўринда кетаётган “Реал” (63 очко) эса орадаги фарқни минимал кўринишга келтириши мумкин.

Испания Примераси, 30- тур
Спортинг Хихон – Атлетико М – 2:1
Голлар: Гризманн, 29 (0:1); Санабрия, 79 (1:1); Кастро, 89 (2:1).

 

Турнинг қолган учрашувлари қуйидагича якунланди:

Реал Сосьедад – Лас-Пальмас – 0:1
Голлар: Жозе, 39 (0:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Виера, 13 (Лас-Пальмас).

Хетафе – Эйбар – 1:1
Голлар: Веласкес, 7 (1:0); Гонсалес, 87 (1:1).

Гранада – Райо Валекьано – 2:2
Голлар: Эл-Араби, 11 (1:0); Эрнандес, 45+2 (1:1); Эл-Араби, 54, пен. (2:1); Каштру, 87 (2:2).

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар