Истанбулдаги терактда 6 давлат фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, портлаш оқибатида, шунингдек, Исроилнинг 6 фуқароси, Ирландиянинг 2 фуқароси, Германия, Исландия, Эрон ва БААнинг биттадан фуқароси жароҳат олган.

Истанбул марказидаги гавжум кўчалардан бирида террорчи-худкуш амалга оширган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 36 киши жароҳат олди.