Лондонда малика Диана хотирасига атаб боғ барпо этилади

Жаҳон 20 Март 2016 800

Буюк Британиянинг Кенсингтон саройида малика Диана вафот этганининг йигирма йиллигига бағишлаб унинг номи билан номланадиган боғ барпо бўлиши ҳақида маълум қилишди, деб ёзмоқда The Telegraph.

Маълум қилишларича, боғни лойиҳалаш ва қуриш ишлари ҳали бошланмаган бўлиб, уни барпо этувчи мутахассислар қидирилмоқда.

Боғнинг очилиши 2017 йилнинг август ойи сўнгида бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ малика Диананинг куйлаги аукционда 200 минг долларга сотилгани ҳақда маълум қилинган эди. Маълумот учун: малика Диана 1997 йилнинг 31 август куни Парижда автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлган эди.

Кўпроқ янгиликлар