ОАВ фалокатга учраган “Боинг” самолёти учувчиларининг охирги ҳатти-ҳаракатларидан хабардор бўлди

Жаҳон 20 Март 2016 386

19 март тунги пайт Ростов-Донда фалокатга учраган “Боинг 737-800” самолёти учувчининг самолётни навбатдаги даврага олиб кетмоқчи бўлганида қулаган. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига фавқулодда хизматлардаги манба маълум қилди.

“Қўнишга бир неча дақиқа қолганда учувчи номаълум сабабга кўра қўниш ўрнига навбатдаги даврага кетишга қарор қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган”, деб айтди манба. Манбанинг таъкидлашича, фожиа терговининг барча иштирокчилари самолёт яна бир даврага кетиш вақтида ёмон об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда самолётга катта юкланишлар тушгани версиясини кўриб чиқмоқдалар.

Манбанинг маълум қилишича, самолёт 900 метр баландликдан 300 км/соатдан каттароқ тезлик билан ерга тушган. “Экипаж фожиа олдидан фалокат сигнали бермаган ва носозликлар ҳақида хабар бермаган”, деб айтди манба.

Маълум қилинишича, самолёт тик қулаган ва “деярли тумшуғи билан ерга кириб кетган”. Самолётларнинг ҳаводаги вазияти ҳақида маълумотлар тақдим қилувчи Flightradar24 хизмати маълумотларига кўра, “Боинг” баландликка кўтарилиш вақтида қулаган. Бундан ташқари, об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, фожиа вақтида камдан-кам учрайдиган табиий ҳодиса – шамолнинг пурковчи оқими кузатилган.

Тергов фожианинг икки асосий версияси устида ишламоқда: учувчилар хатоси ва техник носозлик.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар