Ўзбекистонлик боксчи Дилшод Маҳмудов ва Ондер Сипал ўзаро жангда ҳақиқий “шоу” кўрсатишди

Спорт 20 Март 2016 641

Тошкентда 19 март кечки пайт ўтказилган бокс кечасида Ўзбекистонлик боксчи Дилшод Маҳмудов (69 кг гача) ва туркиялик Ондер Сипал ўртасида AIBA Pro Boxing (APB) мусобақасининг 2-давра жанги бўлиб ўтди. Маҳмудов ва Сипал рингда аввал ҳам бир неча бор тўқнаш келган.

Боксчилар ҳаётда дўст бўлса-да, бироқ рингда улар рақиблар. Жанг вақтида иккала боксчи ҳам бир-бирига зарбалар беришдан “уялмади” ҳамда оммани жунбушга келтирган “қотиб туриб, кейин бирданига кетма-кет зарбалар бериш” билан боғлиқ “шоу”лар кўрсатишди: спортчилар бир неча сонияга ҳаракатсиз рақибнинг зарбасини кутиб туришди ҳамда рақиблари бирор ҳаракат қилиши биланоқ кетма-кет зарбалар бериб, бу билан оммага завқ улашдилар.

Жанг нафақат шундай “шоу”ларга, балки иккала боксчи жангнинг турли раундларида бир-бирини аниқ зарбалар билан тойитиб қўйган ҳолатларга ҳам бой бўлди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик чарм кўлқоп устаси Дилшод Маҳмудов рақибидан бироз устунроқ кўринди ва ҳакамлар қарорига кўра, 3-0 (60:54, 58:56, 58:56) ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Кўпроқ янгиликлар