Ўзбекистонлик спортчи Дилшод Турдиев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Спорт 20 Март 2016 645

Дилшод Турдиев “Рио-2016” ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Турдиев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида шу йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмалар ўйналаётган Осиё саралаш турнирида кумуш медалга сазовор бўлиб, “Рио-2016” ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Оғирлик вазни 75 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида гиламга тушган тажрибали спортчи чорак финалда япониялик Шохей Ябикуни 9:0, ярим финалда қирғизистонлик Атабек Азисбековни 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи финалга чиқди.

Қоидага кўра, ушбу турнирда финалга қадар етиб келган спортчилар Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишади. Ўз олдига қўйган асосий мақсадга эришган Дилшод ҳал қилувчи беллашувда кореялик Хьёнву Кимга имкониятни бой берди ва кумуш медаль совриндори бўлди.

Иккинчи кунги мусобақаларда гиламга тушган Ўзбекистон вакилларидан яна бири Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) ҳам “Рио-2016” йўлланмасини қўлга киритишга жуда яқин келди. Чорак финалда япониялик Арата Сонодани 6:0 ҳисобида мағлуб этган спортчи, ярим финалда қирғизистонлик Мурат Рамоновга имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса тожикистонлик Муроджон Тўйчиевдан устун келиб, бронза медали совриндори бўлди.

Биринчи кунги баҳсларда Рашид Қурбонов (-74 кг, эркин кураш), Зуҳра Мастонова (-53 кг, аёллар кураши) ва жароҳат олган Елмарат Тасмуратов ўрнига баҳсларга киришган Феруз Тўхтаев (-59 кг, юнон-рим кураши) бронза медалларига сазовор бўлган эди.

Шу тариқа, қитъавий саралаш мусобақаларининг икки кунлик якунларига кўра ўзбекистонлик спортчилар томонидан 1та кумуш ва 4та бронза медаллари қўлга киритилди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар