Австралияда ўтаётган Гран-прида жиддий авария юз берди. Пойга қизил байроқ билан тўхтатилган.

Испаниялик автопойгачи Фернандо Алонсо мексикалик пойгачи Эстебан Гутьерресни қувиб ўтиш жараёнида бошқарувни йўқотиб ҳалокатга учраган.

Пойга бошқарувчилари юз берган фалокат туфайли қизил байроқ ёрдамида мусобақани тўхтатишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мусобоқада “Мерседес” бошқарувчиси Нико Росберг ғолиб бўлган. Иккинчи ўрин эса амалдаги жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтонга насиб қилган. Кучли учталикни “Феррари” пойгачиси Себастьян Феттель қўлга киритиган.