Россия Федерация кенгашининг футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатига тайёрланиш ва уни ўтказиш масалалари бўйича вақтинчалик комиссияси раиси Вадим Тюльпанов Россияга чемпионат учрашувларига чипталар бўлганда визасиз кириш тартиби бекор қилиниши мумкин.

“Яқинда Давлат думаси чемпионатни ўтказиш борасида ўзгаришларни кўриб чиқади. Биринчидан, ўзгаришлар мусобақа меҳмонлари ва иштирокчиларига тиббий хизмат кўрсатишга тааллуқли бўлади. Иккинчидан, қонун жаҳон чемпионатига чипта бўлганда
Россияга визасиз киришга рухсат берганди. Бироқ виза киритишга қарор қилинди.

Ҳозирда дунёда террорчилик таҳдиди ошмоқда, чемпионатни нохуш ҳолатларсиз ўтказишни истаймиз. Айниқса чемпионат 11та шаҳарда ўтишини инобатга олсак. Қонунга тузатишлар Россиядаги жаҳон чемпионатига келувчиларга визанинг зарурлигини кўзда тутади. Мухлислар учун визалар соддалаштирилган ҳужжатлар бўйича 3 кун ичида қилиб берилади”, деб айтди Тюльпанов.

“Қозонда бўлиб ўтган аввалги тадбирлар тажрибасининг кўрсатишича, бўшашмаслик ва ҳеч нарсани кўздан қочирмаслик керак. Дунёда ҳар куни вазият ўзгармоқда, хавфсизликка талаблар ўзгармоқда, шунинг учун бу ерга мунтазам келаётган ФИФА комиссиялари билан ҳамкорлик қиламиз”, деб, Тюльпанов айтган сўзларга қўшилмоқда Татаристон давлат кенгашининг иқтисодиёт, инвестиция ва тадбиркорлик бўйича қўмитаси раиси Рафис Бурганов.