Ўта синчков россиялик Александр Носов Nordwind Airlines авиакомпаниясининг 20 мартдаги Пхукет-Москва рейсининг ўз вақтида амалга оширилишига йўл бермади. Носов самолёт бортида хавфли буюм борлигидан гумон қилиб, бу ҳақда экипажга маълум қилган.

Phuket News нашри маълумотларига кўра, Носов шундан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан учишдан бош тортган. Шундан кейин самолёт сардори аэропорт маъмуриятига учишни бекор қилиши ҳақида хабар берган ва уни тураргоҳга олиб борган. Самолётдаги 369 йўловчи салондан чиқарилиб, аэропорт хавфсизлик хизмати самолётни кўздан кечириб чиққан. Мутахассислар бортда ҳеч қандай шубҳали нарса топишмаган ва Носовни ҳибсга олишга қарор қилишган.

Ушбу саросима туфайли самолёт деярли 6 соатга ушлаб қолинган.

Россиянинг Таиланддаги элчихонасида маълум қилинишича, бу воқеа ҳақида маълумот элчихонага келиб тушмаган.