Тошкентда 19 март кечки пайт бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда Жаҳон бокс серияси (WSB) ва APB (AIBA Pro Boxing) мусобақаси 2-давра жанглари бўлиб ўтди. Кечанинг охирги жангида ўзбекистонлик боксчи Жасурбек Латипов эронлик Сажад Муҳаммадпур бидан рингга тушди.

Жанг эронлик боксчининг “тушунарсиз” ҳаракатлари сабабли жуда “иркит” ўтди. Жасурбек жангга тузилган режани аниқ бажарди, у масофадан туриб ҳужумлар уюштирди, иккинчи рақамли боксчи сифатида жанг қилиб, рақибни қарши зарбаларда ушлади. Эронлик боксчининг режаси қандай бўлганини умуман тушуниб бўлмади: Сажад рақибини бўйнидан бўғиб олиб, ринг бўйлаб судраб юрди, боши билан олдинга борди ва  ғалати тарзда “рақс тушиб турди”. Шубҳасиз, эронлик бундай “иркит” қилиқлари билан ғолиб бўлишга муносиб эмасди, шунинг учун ғалабани Ўзбекистонлик боксчи қўлга киритди.

Жасурбек ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан 78:74, 79:73, 80:72 ҳисобида ғалаба қозонди.