Туркия ташқи ишлар вазири Эфкан Аланинг маълум қилишича, Истанбулда ўзини-ўзи портлатиб юборган худкуш ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Эфкан Аланинг қўшимча қилишича, худкуш Сурия чегарасида жойлашган Газиантеп провинциясида 1992 йилда туғилган Мехмет Озтюрк номи билан қайд этилган.

Вазирнинг айтишича, Истанбулдаги портлашда алоқадорликда айбланиб, яна беш киши ҳибсга олинган.