Хитойнинг жануби-шарқидаги Хунань провинциясида юк машинасининг портлаши натижасида беш киши ҳалок бўлди, 20 нафар киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Портлаш Пекинни Гонгконг ва Макао билан боғлаб турувчи шосседа, маҳаллий вақт билан 20:40 да содир бўлган.
Портлашдан сўнг ён-атрофда турган тўртта автомобиль ёниб кетган, яна еттитаси портлаш тўлқинидан зарар кўрган. Жабрланганлардан тўрт нафарининг аҳволи ўта оғир ҳисобланмоқда.
Айни дамда воқеа юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилган.