“Советский спорт” нашри Уткиннинг ЦСКА ҳақидаги мақоласи учун узр сўради

Спорт 21 Март 2016 469

“Советский спорт” газетаси ўзининг босма версиясида 2006 йилда чоп этилган, спорт шарҳловчиси Василий Уткиннинг мақоласи учун ЦСКА футбол клубидан узр сўради. Бу мақолада “Ростов” ва ЦСКА ўртасидаги учрашув келишилган бўлгани таъкидланган эди.

“Ўз вақтида газетамиз ўз саҳифаларида мақола муаллифи таъкидлари аниқ далил ва исботлар билан мустаҳкамланмаган материални жойлаштириб, ЦСКА клуби ва унинг мухлисларига нисбатан нотўғри иш қилган. Узр сўраш вақти келди”, дейилмоқда газетадаги “Приглашение к диалогу” рукнида.

Узрнома муаллифи нашрнинг ҳозирги бош муҳаррири Константин Клешев бўлиб, у бу хатога ундан аввалги бош муҳаррирлар йўл қўйганини таъкидламоқда. 2016 йил февралда газета ўз эгасини ўзгартирди, шундан кейин таҳририятга аввал “Спорт-Экспресс” нашрини бошқарган Клешев келди.

ЦСКА 2006 йилда газетада Василий Уткиннинг “Игры, которые мы заслужили. Послесловие к телевизионному диспуту с президентом ЦСКА и премьер-лиги Евгением Гинером” (“Биз қозонган ўйинлар. ЦСКА ва премьер-лига президенти Евгений Гинернинг телевизион баҳсига хотима”) мақоласи чоп этилгандан кейин “Советский спорт” газетаси билан мулоқот қилишдан бош тортган. Шарҳловчи мақолада ўша йили ўтган, ЦСКАнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган “Ростов” — ЦСКА учрашуви “келишилгани” ҳақидаги фикрга келганини ёзган.

Шу мақола сабабли клуб газета ва Уткин устидан судга шикоят аризаси топширган. Аввал ЦСКА судда ишни ютиб чиққан, бироқ Москва ҳакамлик суди армиячиларнинг шикоятини асоссиз деб топиб, нашр томонини олган.

Газетанинг янги эгаси “Ура медиа” холдинги бўлди. 2000-йилларнинг ўрталаридан газета “Комсомольская правда” нашриёт уйига тегишли бўлган. Газета 1924 йилдан бери чоп этиб келинади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар