Ваъда қилинганидек Apple 21 март куни ўз қурилмаларининг янги авлодларини тақдимотини бошлади.

Тақдимотни Apple компаниясининг бош директори Тим Кук бошлаб берди. Унинг таъкидлашича, “дунё бўйлаб Apple қурилмалари фойдаланувчилари сони бир миллиардга етди”. Шундай қилиб, Apple март ойи тақдимотида янги iPhone SE смартфонини тақдим этди.

Унинг ташқи кўриниши “iPhone 5s” никидан деярли фарқ қилмайди. Унинг “мияси” iPhone 6s ники билан бир хил – процессор А9 ва унинг ёрдамчиси М9. Янги процессор туфайли “iPhone 5s”дан икки баравар тез ишлайди. Янги ранглардан “пушти олтин” ранги сотувга чиқарилади.

 

iPhone SE нинг камераси 12 мегапиксел бўлиб, 6s никидан фарқ қилмади ва “жонли расмлар” (Live photos) вазифаси қўшилган. Бундан ташқари, видео 4к сифатида тасвирга олинади.

Янги қурилмалар 16 Гигабайтли русуми учун 399 доллар ва 64 гигабайтли русуми учун эса 499 доллар қийматида сотувга қўйилади.

Олдиндан буюртма бериш 24 март кунидан бошланади. Қурилмани 31 мартдан қўлга киритса бўлади.