1964 йилда ишлаб чиқарилган уч ғилдиракли Peel P50 автомобили Sotheby’s аукционида сотилди, деб хабар бермоқда "Автоблог".

Автомобилни харид қилган кимса исмини сир тутди ва машина учун 176 минг доллар пул тўлади. Шуни алоҳида айтиш керакки, машинанинг сотилган нархи дастлабки нархидан 30 баравар арзон баҳоланган эди.

Peel P50 модели чекланган миқдорда чиқарилган. Ундан 50 экземпляр бор холос. Бизнинг давримизга келиб унинг 26 таси сақланиб қолган. Машина ер юзидаги энг кичик автомобиль сифатида “Гиннесс рекордлари китоби”га киритилган.