Германия хорижда сақланаётган ўзига тегишли олтиннинг ярмини қайтариб олмоқчи

Жаҳон 21 Март 2016 379

Германия хорижда сақланаётган ўзига тегишли олтинни қайтариб олишни давом эттиради ва 2020 йилга қадар Германияда мамлакат олтин захираларининг ярми сақланади. Бу ҳақда Германия Марказий банки президенти Йенс Вайдман Fumke Group медиахолдингига берган интервьюсида маълум қилди.

Вайдманнинг айтишича, 2013 йилда Франкфурт-Майндаги омборга 11,5 млрд долларлик 366 тонна олтин қайтарилди. “Шу тариқа мамлакатда ҳозирла 1,4 минг тонна ёки олтин захираларимизнинг 41,5 фоизга яқини сақланмоқда”, деб айтди Вайдман.

Вайдманнинг таъкидлашича, Германия олтин захиралари қайтарилиши 2013 йилда Марказий банк томонидан қабул қилинган дастур доирасида амалга оширилмоқда. Дастурда олтинларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва инвентаризация қилиш жараёнини соддалаштириш учун уларни мамлакатга босқичма-босқич қайтариш кўзда тутилган.

Ҳозирда олтин захиралари миқдори бўйича АҚШ дунёда етакчилик қилмоқда, у 8133,5 тонна олтинга эга. 2-ўринда 3381 тонна олтин билан Германия турибди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар