Олиб борилган сўров натижасида Грозний шаҳри Россиядаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди.
Тадқиқотларни Domofond.ru портали Avito билан ҳамкорликда чиқарган. Сайт фойдаланувчилари ўзлари яшаётган шаҳарнинг хавфсизлигини эътироф этишган. Сўровда 310 минг киши қатнашган.
Тадқиқотда қатнашганлардан “Мен хавфсиз туманда яшайман ва кечалари қўрқмасдан ўз уйимга бораман”, деган саволни 1 дан 10 баллгача баҳолаш сўралган. Грозний шаҳри 9,1 балл тўплаган.
Иккинчи ўринни Нижневартовск (7,6) эгаллаган. Саранск, Сочи, Мурманск ва Армавир аҳолиси бир хил овоз берган 7,5.
Москва ва Санкт-Петербург 39 ва 49-ўринларни эгаллаган. Энг хавфсиз бўлмаган шаҳар деб Волгоград топилган — 100-ўрин.