Мексикалик олим Макс Ортиз Каталан (Max Ortiz Catalan) дунёдаги биринчи инсон танасидаги тўқималарга (суяк, мушак, нерв) тўғридан-тўғри боғланувчи протезни яратди. Тадқиқот Гетеборг (Швеция) шаҳрида жойлашган Чалмерс технологик университетида Салгренс шифохонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Олим томонидан яратилган қурилма, инсон танасидаги суяк тўқимаси билан имплант ўртасида тўғридан-тўғри боғланиш амалга оширилиш технологияси-остеоинтеграцияни қўллаш орқали инсон танасининг йўқолган қисми тикланиши имкониятини беради. Аввалроқ, остеоинтеграция фақатгина стоматологияда қўлланилган.

Имплантацияни амалга оширишнинг ягона шарти бу иммунитет тизимининг қарши реакциясини чақирувчи материаллардан қурилмани ясамаслик хисобланади. Ишлаб чиқилган қурилма инсон суягига титан имплантлари билан уланади ва электродлар тизими эса мушаклар ҳамда асаб толалари билан уланиб, протезга барқарор сигнални юборишга имкон беради. Бу технология аниқ ҳаракатларни амалга оширишда ёрдам беради.

Швециянинг Хапаранда (Haparanda) шаҳрида истиқомат қилувчи Магнус Ниска шундай протез ўрнатилган дунёдаги биринчи инсон бўлди. Қурилмани улаш бўйича операция унга 2013 йилнинг январ ойида амалга оширилган. Унинг сўзларига қўра, протез унга аввалги хаёт тарзини қайтариб берди ва ишлай олишга имкон яратди.

Маркуснинг роботлаштирилган қўли нафақат идроқ орқали бошқариш, балки нарсаларни ушлаб, ҳис этиш имконини беради. Унинг сўзларига кўра, у миллион долларли лоттерея билети ютиб олгандек ўзини ҳис этар экан.

“Титан имплантлари бўйича операциялар ҳозирча фақатгина АҚШ, Европа, Австралия ва Чилида амалга оширилмоқда, бундай технология тиббиётда беморлар учун ишлатиладиган “олтин қоида” бўлиб қолади, деган умиддаман”, - деб таъкидлади Макс.