Москвалик аёл интернет орқали Нижний Новгород шаҳридан янги туғилган болани сотиб олгани учун шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси хабар бермоқда.

Аниқланишича, 2015 йилнинг июнь ойида аёл интернет орқали Нижний Новгородлик аёл билан бола сотиб олиш масаласида танишади.
“Аёллар вояга етмаган гўдакни 100 минг рубль қийматида сотиб олиш масаласида келишиб олишади”, — дейилади маълумотда.

Нижний Новгородлик аёл эса шартли равишда беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.