Истанбулда “Галатасарай” ва “Фенербаҳче” учрашиши керак бўлган стадиондан мухлислар эвакуация қилинди

Спорт 21 Март 2016 382

Туркиянинг “Галатасарай” ва “Фенербаҳче” жамоалари ўртасидаги Истанбул дербиси бекор қилинди. Шаҳар ҳокимияти хавфсизликка таҳдид солинаётгани ҳақида разведка маълумотлари олганини маълум қилди.

Стадионда йиғилишни бошлаган мухлислар зудлик билан эвакуация қилинди. Учрашувни бошқа санага кўчиришга қарор қилинди. Учрашувнинг янги санаси яқин кунларда эълон қилиниши керак, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

19 мартда ИШИД террорчиси Истанбул марказида ўзини портлатди. Теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 39 киши жароҳат олди.

Кўпроқ янгиликлар