Apple компанияси Хитой электроника бозорини эгаллашни режалаштирмоқда. Компаниянинг жаҳондаги энг йирик Apple Store дўкони Хитойнинг Далянь шаҳрида очиладиган бўлди.

Бундан тўрт йил муқаддам компаниянинг расмий вакили Хитойда савдо нуқтаси очилиши ҳақида маълум қилган эди. Шунга мувофиқ Далянь шаҳридаги саккиз қаватли Olympia 66 савдо марказида Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг йирик савдо нуқтаси очиладиган бўлди. Apple жаҳон электроника бозорини эгаллашни кўзда тутган. У яқин келажакда Хитойда ўзининг 40 га яқин савдо нуқтасини очишни режалаштирган.

Компания вакилларининг таъкидлашича, Далянь хорижий сайёҳлар кўп келадиган шаҳар бўлиб, энг омадли қадам ҳисобланади.