21 март куни Жанубий Корея Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари сунъий тарзда ҳосил қилинган КХДРнинг ракета базасига ҳужумлар уюштириб, ҳарбий ўқув машғулоти ўтказди.

Унда 16та қирувчи самолёт ва 2та ҳарбий транспорт самолёти иштирок этди. Жанубий Корей ҲҲКдаги манбанинг маълум қилишича, бу машғулотдан мақсад ҳарбий авиациянинг жанговар тайёргарлигини ошириш ҳисобланади.

Машғулотларда янги типдаги F-15K, F-16 и FA-50 қирувчи самолётлари, шунингдек 2та Lockheed C-130 Hercules ҳарбий транспорт самолёти қатнашган.

Охирги вақтларда Корея ярим оролидаги вазият таранглашиб бормоқда. 21 март кунининг биринчи қисмида Шимолий Корея Япон денгизи томон ракета учирди. Ракеталар 200 км масофага қадар учиб борган. Кейинги 2 ҳафтада Пхеньянь 3 марта шундай ишни амалга оширди, бундан олдин 10 март ва 18 март кунлари денгизга қарата ракеталар йўлланганди.