Киевнинг “Динамо” клуби дарвозабони Александр Шовковский Украина чемпионатида ўтказган учрашувлар миқдори бўйича рекорд ўрнатди.

Шовковский "Динамо" – "Заря" учрашувининг асосий таркибида майдонга тушиб, ўзининг ҳисобига миллий чемпионатдаги 413-учрашувини ёзиб қўйди.

Украина чемпионатида энг кўп учрашув ўтказган футболчилар бешталиги қуйидагича кўринишдан иборат:
1. Александр Шовковский – 413 ўйин
2. Олег Шелаев – 412 ўйин
3. Александр Чижевский – 401 ўйин
4. Александр Горяинов – 391 ўйин
5. Вячеслав Чечер – 369 ўйин