Американинг Marriott меҳмонхона тармоғи катта меҳмонхона ва курорт-кўнгилочар мажмуалар эгаси бўлган Starwood Hotels & Resort компанияси билан сотиб олиш ишлари бўйича 13.6 миллиард долларли битим имзолади. Бу ҳақида компания расмий сайтидаги баёнот орқали хабар берди.

Starwood ва Marriott ўртасидаги келишув натижасида 100дан зиёд мамлакатларда 5.5 мингдан ортиқ меҳмонхоналарга эга дунёдаги энг йирик отель операторга айланади.
“Биз компаниясининг дунёга машҳур Marriott ташкилоти орқали Starwood брендлари ҳам ривожланишига ишонамиз”, - дейилади баёнотда.

Starwood Hotels & Resorts Worldwide компанияси ўнлаб меҳмонхона брендларини ўз ичига олади: St. Regis, The Luxury Collection, W, Westin, Le Mridien, Sheraton,Tribute Portfolio, Four Points by Sheraton, Aloft, Element. Starwood компанияси 1.2 мингдан ортиқ турдаги объектларга эга бўлиб, жумладан, кўнгилочар ва курорт мажмуалари мавжуд. Уларнинг деярли ярми Шимолий Америкада жойлашган. Компанияда тахминан 180 мингта ишчи фаолият юритади.