Нурсултон Назарбоев ўз партияси ғалабасини халқ ғалабаси деб атади

Жаҳон 21 Март 2016 392

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 20 мартда мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин ўзи бошчилик қиладиган “Нур Отан” партияси сайловолди штабидаги тарафдорларига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Tengrinews нашри.

“Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг аксарияти “Нур Отан” партиясига ишонч билдирди – бу бутун халқнинг ғалабаси”, деб айтди Назарбоев. 

Назарбоевнинг айтишича, мамлакат аҳолиси шу ишончи билан партия олиб бораётган йўналиш, дастур ва ислоҳотларни яна бир бор қўллаб-қувватлади. Президент сайловларда овоз берган барчага миннатдорчилик билдирди.  

Назарбоев бошқа партиялар томонидан айтилган таклифлар етакчи партия томонидан инобатга олинишини таъкидлади.

Экзит-пол маълумотларига кўра, “Нур Отан” 82 фоиз овоз тўплади. Ундан кейинги ўринларда деярли бир хил овоз тўплаган “Ак жўл” партияси ва Коммунистик партия келмоқда: партиялар 7,20 фоиздан овоз тўплашган.

Кўпроқ янгиликлар