20 март куни Испаниянинг Таррагона вилоятида талабалар автобуси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Франция, Италия, Германия, Австрия, Руминия фуқаролари ҳамда бир ўзбекистонлик бор. Қурбонларнинг 7 нафари италиялик, 2 нафари германиялик бўлган. Бу ҳақда Каталония вилояти ички ишлари бўйича женералититет маслаҳатчиси Жорди Жане маълум қилган.

Унинг Catalunya Ràdio радиоси учун берган интервьюсида бу автоҳалокат қурбонларининг ёшлари 19 ёшдан 25 ёшгача бўлганини билдирилган.

Якшанба куни Таррагонада автобус ва енгил автомобил тўқнашиши натижасида 13 киши қурбон бўлди, 43 киши турли даражада тан жароҳатлари олди.

Улардан 20 нафарга яқини ҳамон оғир аҳволда қолмоқда. Автобус ҳайдовчиси ҳамда тўқнашувнинг иккинчи иштирокчиси бўлган машина ҳайдовчиси ва ундаги йўловчилар фалокатдан омон қолишган. Авария Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари орасида жойлашаган Фрегиналс шаҳарчаси яқинида содир бўлган.

Даслабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган ва автобус йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ағдарилган. Кейин унга енгил автомобиль келиб урилган.

Автобусдагилар 20га яқин мамлакат фуқаролари бўлган. Уларнинг барчаси “Эразмус” халқаро алмашув дастури талабалари бўлган. Талабалар Барселонадан Валенсияга Лас-Фальяс “Оловлар туни” байрамидан қайтаётганида ушбу фожиа содир бўлган.

Ушбу ҳодиса мунособати билан Каталонияда 21-22 март кунлари мотам сифатида эълон қилинди.