Қозоғистон марказий сайлов комиссияси парламент қуйи палатасига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижаларини маълум қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

МСК раҳбари Куандик Турганкуловнинг маълум қилишича, уч партия: президент бошчилигидаги “Нур Отан”, Қозоғистон коммунистик партияси ва “Ак жол” партиялари 7 фоиздан кўп овоз олган.
“Нур Отан” партияси сайловчиларнинг 82,15 фоиз, “Ак жол” Қозоғистон демократик партияси 7,18 фоиз, ҚКП эса 7,14 фоиз овозини олган.
Қолган партиялар эса: “Ауил” 2 фоиз, Умуммиллат социал-демократик партияси 1,18 фоиз, “Бирлик” партияси эса 0,29 фоиз овоз олган.