Қозоғистонда парламент сайловлари натижалари эълон қилинди

Жаҳон 21 Март 2016 458

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 20 мартда мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларида 7,5 млн аҳоли иштирок этди. Бу умумий сайловчиларнинг 77,1 фоизини ташкил қилади.

Мамлакатнинг энг йирик шаҳри Олмаотада бор-йўғи 34,1 фоиз сайловчи овоз берди. Бироқ шунга қарамай Олмаотада сайловларда иштирок этиш бўйича энг юқори – 94 фоизлик кўрсаткич қайд этилди.

Экзит-пол натижаларига кўра, Қозоғистоннинг етакчи “Нур Отан” партияси 82 фоиз йиғди. “Ак жол” демократик партияси ва Коммунистик партия 7 фоизлик чегарадан ўтди: сайлов участкаларидан чиқишда 75 минг сайловчи ўртасида ўтказилган сўровномага кўра партиялар мос равишда 7,22 ва 7,17 фоиз овоз тўплаган. «Ауил», «Бірлік» ва Қозоғистон умуммиллий социал-демократик партияси мос равишда 2,5, 1,21 ва 0,35 фоиз тўплади.

Шу тариқа парламентга 7 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган учта партия – Нур Отан”, “Ак жол” демократик партияси ва Коммунистик партия ўтди.

Овоз бериш 9840 та сайлов участкасида бўлиб ўтди, улардан 65 таси Қозоғистоннинг хориждаги ваколатхоналарида фаолият юритди. Сайловчилар рўйхатига ҳаммаси бўлиб 9 791 165 фуқаро киритилган эди.

2012 йилдаги парламент сайловларида ҳам шунга ўхшаш натижалар кузатилганди: ўшанда “Нур Отан» 81 фоиз, «Ак жол» ва Компартия мос равишда 7,47 ва 7,19 фоиздан овоз тўплашга муваффақ бўлганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар