Бола ҳуқулари бўйича Россия президенти ҳузуридаги ваколатли шахс Павел Астаховнинг маълум қилишича, Россияда болалар сотуви ўтган йилникига қараганда 2,5 баравар ошган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Болалар савдоси бўйича қилинган жиноятлар 2,5 бараварга ошган”, — деб маълум қилган Астахов.
Унинг сўзларига кўра 2015 йилда 29 та ана шундай ҳолат кузатилган. Бу кўрсаткич 2014 йилда 11 тани ташкил этган.