ШҲТ: Қозоғистондаги парламент сайлови очиқ ва демократик руҳда ўтди

Жаҳон 21 Март 2016 376

20 март куни Қозоғистонда парламент қуйи палатаси (Мажилис) ҳамда маҳаллий давлат органларига бўлиб ўтган сайловлар "очиқ, эркин ва демократик руҳда ўтган". Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг сайловларни кузатиш учун юборилган миссияси раҳбари Азиз Носиров маълум қилди.

ШҲТ миссиясининг баёнотида айтилишича, сайлов вақтида қоида бузилишлари қайд этилмаган.

Миссия аъзолари Қозоғистоннинг турли шаҳарлари ва туманларидаги 65та сайлов участкасига ташриф буюрган ва қозоғистонликларнинг сайловда катта фаоллик кўрсатишганини қайд этишган.

Носировнинг сўзларига кўра, миссиянинг иш жараёни вақтида сайловчилар томонидан шикоятлар билдирилмаган.

ШҲТнинг сайлов учун юборилган миссияси таркиби 9 кишидан иборат бўлиб, улар орасида Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари бор. Қозоғистондаги сайловларни кузатиш учун бутун дунёдан келганлар сони жами 817 кишини ташкил этди.

Қозоғистонда парламент сайловлари ўз якунига етди

Қозоғистонда парламент сайловлари натижалари эълон қилинди

Кўпроқ янгиликлар