Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши мамлакат иқтисодига “жиддий хавф” солиши мумкин. Бу ҳақида CBI бизнес-гуруҳи ўтказган тадқиқоти орқали хабар берди.

Тадқиқотчилар ЕИ таркибидан ажралиб чиқиш 950 мингга яқин иш ўринларининг қисқаришига ва 2020 йилгача 100 млрд фунт (145 млрд доллар)ни йўқотишга олиб келиши мумкинлигини аниқлашди.

Тадқиқотда иштирок этган PricewaterhouseCoopers таҳлилчилари Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши узоқ муддатли инқирозга олиб келиши ва мамлакат бу инқирозни умрбод енга олмаслигини тахмин қилмоқда.